Наманган вилоятида асосий йўлдан келаётган Malibu ва ВАЗ 2101 машиналари тўқнашди. Оқибатда ВАЗ 2101 ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Наманганда Malibu ва ВАЗ 2101 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди вилоят ЙҲХБ.
15 ноябрь куни соат 09:30 ларда Косонсой — Тўрақўрғон автомобиль йўлининг 22-кмда 1960 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган ВАЗ 2101 автомашинаси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқаётган вақтда чап томондан келаётган Malibu`ни ўтказиб юбормай, ҳаракатини давом эттирган.
Оқибатда икки машина тўқнашган. ВАЗ 2101 ҳайдовчиси жароҳат олиб туман шифохонасида вафот этган.


Тасодифий хабарлар
Мадриднинг “Реал” клуб афсонаси вафот этди
Россия ва Хитой миллий валютада тўлов ўтказиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни қабул қилди
Икки ҳафта давомида ўсимлик ёғининг нархида пасайиш кузатилди
Американи остин-устин қилган ўлим сабаби маълум бўлди
Оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётган икки ўзбекистонлик ушланди