Ўтган ҳафтада Москвада иккиламчи уй бозоридаги нархлар сезиларли даражада пасайган. «Тез уйини тез сотишга уринаётганининг иккита сабаби келтирилмоқда: кўчиб кетиш қарори ва бошқа мамлакатда яшаш учун шошилинч пул кераклиши, шунингдек, геосиёсий вазият туфайли бозорда нархларнинг сезиларли даражада пасайишидан қўрқиш», дейди Welcome 24 компанияси бош директори Михаил Клименков.
Time development компанияси маркетинг директори Ирина Морозованинг сўзларига кўра, пойтахтнинг иккиламчи бозорида 60 фоизгача чегирмалар мавжуд. Москванинг бирламчи бозорида қурилаётган уйлардаги квартиралар учун чегирма қиймати 30 фоизга етади.
Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакатни тарк этувчилар сони кескин ошиб бораётгани, Грузия, Қозоғистон ва Мўғилистон чегараларидаги ҳолат ҳақида хабарлар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади
Энди машинанинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам камарларни тақиб олиши керак
Ўзбекистонда йил бошидан бери қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?
2021 йилда кимлар бизни тарк этди?
Венгрия тарихида илк марта аёл Президент бўлди