Сўнги 6 ойда Ўзбекистонда қанча ажрим ҳолатлари кузатилди?

Сўнги 6 ойда Ўзбекистонда қанча ажрим ҳолатлари кузатилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 24 572 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралишлар сони бўйича энг кўп Тошкент шаҳри (2950 та) ва Самарқанд вилоятида (2569 та) қайд этилган бўлса, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони бўйича Тошкент шаҳри (2,1 промилле) ва Сирдарё вилояти (2,0 промилле) энг юқори эканлиги кузатилди.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони:
Қорақалпоғистон Р. – 1056 та
Андижон вилояти – 2532 та
Бухоро вилояти – 1405 та
Жиззах вилояти – 827 та
Қашқадарё вилояти – 2006 та
Навоий вилояти – 720 та
Наманган вилояти – 2183 та
Самарқанд вилояти – 2569 та
Сурхондарё вилояти – 1348 та
Сирдарё вилояти – 888 та
Тошкент вилояти – 2535 та
Фарғона вилояти – 2527 та
Хоразм вилояти – 1026 та
Тошкент шаҳри – 2950 та

×