Германиянинг "CES" компанияси электромобилларни қувватлантиришга ихтисослашган автоном роботлар ишлаб чиқариш устида бош қотирмоқда. Улар автомобилда портларни мустақил равишда топади ва батареяни қувватлантиради.
Ушбу янгилик туфайли электр машиналар тўлиқ автоматлаштирилади ва ҳайдовчи машинанинг қорнини тўйдириш ғамини емайди.
Шу пайтгача қувватлаш станциялари алоҳида ҳолда ишлаган бўлса, энди улар бирлашди, ҳамкорликка ўтди. Автоном роботлар меҳнатини тезроқ жорий этиш учун бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоқдалар.
Компаниялар мавжуд электромобилларни қайта жиҳозлаш таклифини берди. Улар бозордаги барча автомобил моделларига мос келади.
Автоматлаштирилган тизим 2 та қисмни ўз ичига олади. Бири автомобилнинг пастки томонига, иккинчиси гараж ёки тўхташ жойига ўрнатилади. Қувватловчи робот керакли жойга етиб боради. Машинани ўрганиш алгоритмлари камералар билан биргаликда жараёнга ўзи уланади ва электромобил энергия йиғишни бошлайди. Хуллас, бу мобил телефонларнинг симсиз қувватланишига ўхшаб кетади.
Техниканинг янги туҳфасига қизиқиб қолдингизми? 2024 йил келишини кутинг!
Тасодифий хабарлар
Мингбулоқ тумани cобиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди
Наманганда газ портлаши оқибатида 2 киши куйди
Суданда давлат тўнтариши: Бош вазир ва амалдорлар ҳибсга олинди
Ашраф Ғани давлат ғазнасидан 169 млн доллар ўғирлагани айтилмоқда. Унинг ўзи буни рад этди