Энди ҳуқуқлари поймол бўлган шахслар қисқа ишонч рақами орқали шикоятларини ИИВга айтиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда оилавий зўравонлик, эр ва хотин ўртасидаги зиддиятли вазиятлар тасвирланган видеолар, мақолалар кўпайди. Бу ҳали оммага очиқлангани. Мамлакатимизнинг узоқ ҳудудларида ҳам тазйиқлардан, камситишлардан, ҳуқуқсизликда азият чекаётган хотин-қизлар, норасидаларнинг қанчадан-қанчаси додини қаерга бориб айтишни билмаяпти. Эндиликда уларнинг ҳуқуқларини тиклаш, зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ИИВда 24 соат ишлайдиган cаll-марказ ташкил этилади.
Жорий йилнинг 10 январидан ўз фаолиятини бошлайдиган мазкур cаll-марказга “1259” қисқа рақами орқали боғланиш мумкин. ИИВ мурожаатларни тинглайди, текширади ва фуқароларнинг ҳуқуқлари тиклашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, профилактика инспекторлари ҳам шикоятларини ИИВга “1286” қисқа рақами орқали баён қилиши мумкин. Шунингдек, 10 январдан ишга тушадиган Telegram-bot орқали ҳам шикоят ва мурожаатлар қабул қилинади.
Тасодифий хабарлар
22 ёшли чегарачи ўзини отиб қўйди
"Ўзбекистонда 19 ёшли қиз коронавирус сабаб ўзини ўлдирди" деган ёлғон хабар тарқатилди
Президентимиз спортчиларнинг ҳар бир чиқишини кузатиб борди — Танзила Норбоева
Ўқишга қайтган 35 нафар афғон талабаси
Петербургда ўзбекистонлик аёл фарзандини тириклайин кўммоқчи бўлди