5 ноябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум Ўзбекистонга қилган ташрифи акс этган видеони ўзининг Instagram саҳифасига жойлади ва уни “бир кун Ўзбекистонда” деб изоҳлади.
Дубай амирлигининг тахт вориси жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистонга келганди. Ўшанда БАА шаҳзодаси лочин билан ов қилиш мақсадида Навоий шаҳрида бўлганини тахмин қилиш қийин эмас. Бу Ҳамдан ибн Муҳаммад учун анъана бўлиб, у ҳар йили Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келади.
Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум - Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.
Маълумот учун, Навоий шаҳридан 50 км узоқликда тувалоқларни сақлаш ва кўпайтириш маркази бор. Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон қамоқхоналари ходимларига Нельсон Мандела қоидалари ўргатилмоқда
Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчиликка жалб қилиниши мумкин
Сўхда 17 ёшли ҳужжатсиз ҳайдовчи ЙТҲга учради
Бухорода 13 ёшли қиз аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди
«Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар» — Президент