Россияда фарзандини дарёга ташлаб юборган 36 ёшли ўзбекистонлик аёл қўлга олинганди. Санкт-Петербург судларининг бирлашган матбуот хизмати ҳодиса ҳақида қўшимча маълумот берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия Жиноят кодексининг 106-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Наргиза Ҳамроевага нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Тегишли чора 22 ноябрдан қўлланилади.
Ўз навбатида, Ҳамроева судга содир этган қилмишидан пушаймонлигини, яширмаслигини, иккита ёш боласи борлигини тушунтирган ва бошқа эҳтиёт чораси тайинлашни сўраган.
Маълумот учун, Наргиза Ҳамроева 1 ҳафталик қидирув ишларидан сўнг Россиянинг Ижора қишлоғидаги супермаркетдан унча узоқ бўлмаган Павловская кўчасидан топилган. У 22 сентябрь куни қишлоқдаги дарё яқинида жойлашган буталар ичида фарзандини дунёга келтириб, пакетга солган ва сувга ташлаб юборган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилгани ва Россияда оғзида ғишт бўлаги бўлган ўзбекистонлик эркакнинг жасади аниқлангани маълум қилинган. Шунингдек, Россиядаги дўконларнинг биридан ўзбекистонлик аёлнинг жасади чиққани ҳақида хабар берилган.
Тасодифий хабарлар
Қасамёдини бузган суд раиси ишдан бўшатилди
Наманганда катта лейтенантнинг ижтимоий тармоқларда тарқатган видеомурожаатига муносабат билдирилди
Эрдўған Путин билан уруш масаласида музокара ўтказмоқчи
Swift'дан узулиш нима дегани?
AQSh elchixonasi “qizil pasport” bilan grin-karta o‘ynashni qat’iy tavsiya qildi