Тошкент вилоятидаги Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтаётгани хабар қилинганди. Унда Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент ҳақида гапирди.
Маълум бўлишича, майдонда Ўзбекистоннинг собиқ мустабид тузум давридаги оғир ҳаёти, қатағон сиёсати, халқнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорат ва матонати лавҳаларда кўрсатилган.
«Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди», — деди давлат раҳбари.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида нутқ сўзлагани хабар қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдан $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яшириб Истанбулга олиб кетаётган қўшни давлат фуқароси ушланди
Ўтган бир сутка давомида Италияда 368 киши коронавирус оқибатида вафот этди
Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди
Эртага сайлов: Жазо ўтаётган қанча маҳкумлар овоз беради?
Хайрулло Бозоров энг яхши ҳокимлар қаторида!