Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевнинг ўқ-дорилар омборидаги фавқулодда вазиятдан кейин истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали хабар берди.
26 август куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Жамбил вилоятида муҳандислик ўқ-дорилар сақланадиган ҳарбий қисм омборида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди. Камида ўнта портлаш содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 100 га яқин жабрланувчилар шифохоналарга ётқизилган, уларнинг 49 нафари маҳаллий фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари. Бўлим 15 кишининг ўлгани ва бедарак йўқолган бир кишини қидириш ҳақида хабар берди.
"Президент Қосим-Жомарт Тоқаев мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевнинг ҳисоботини истеъфога чиқиш сўрови билан кўриб чиқиб, уни қабул қилди", — деб ёзади Уали инстаграмда.
Тасодифий хабарлар
Президент Бухорога жўнаб кетди
Қодировнинг буйраги ишдан чиққан. Кремль Чеченистонга янги раҳбар қидирмоқда – Украина разведкаси
Aбитуриент рухсатномасини олиш янада осонлашди
Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий темир йўл платформаси фойдаланишга топширилди
Зеленскийнинг таъкидлашича, у АҚШ ва Европа қарши ҳужумни аввалроқ бошлашни таклиф қилган