Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари товуқларга зарар етказган итни чинорга осиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 24 май куни Чортоқ тумани “Соҳибкор” МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи, Чортоқ тумани ХТБга қарашли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ҳ.Ҳ. шу маҳаллада яшовчи 5-синф ўқувчиси З.Ш. билан биргаликда уйдаги товуқларига зарар етказган итни далага олиб бориб ташлаб келмоқчи бўлган. Вояга етмаганлар шу мақсадда итни ўзи билан бирга олиб кетиб, ўзлари содир этаётган ҳаракатларни ҳуқуқий оқибатини тушуниб етмасдан итни чинор дарахтига осган.
Ушбу ҳолатни Чортоқ тумани “Ҳайрли” МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган И.Б. видеога олиб, Telegram ижтимоий тармоғидаги “Синфдошлар” гуруҳига юборган. Жорий йилнинг 27 май куни ушбу видеони тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси А.Т. TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштирган.
Қайд этилишича, ҳозирда видеотасвирдаги кучукнинг аҳволи яхши ва итни осиб қўйган Ҳ.Ҳ. томонидан парваришлаб келинмоқда. Ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, айбдор шахсларни жавобгарлик масаласини ҳал этишлик учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгани маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда бир кунда 3 ҳудудда ёнғин содир бўлди
Google Исроилнинг талаби билан айрим хизматларини ўчирди
Энди хорижга чиқишга тақиқни телефондан текшириш мумкин
Контракт нархи бу йил ҳам ўзгарадими?
"Сизни қамоққа олиб, оилангизни шарманда қиламиз": навоийлик эркак жиноятга қўл урди