АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг тарафдорлари Вашингтон Капитолий биносига бостириб кириб, Сенат залини ўраб олишди. Бу ҳақда дастлаб АҚШ сенатори Жеймс Ланкфорд хабар берган.

Натижада Сенат ва Вакиллар Палатаси Аризонадаги сўнгги овоз беришга қарши эътирозларни муҳокама қилган йиғилишни тўхтатган.
Шунингдек, намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берган. Полиция уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланган.
Вашингтон мэри Мюриэл Баузер ҳудудда коментдантлик соатини жорий этган.
Шунингдек, полиция вакили Роберт Контига кўра, тўнашувларда тўрт киши вафот этди.

Воқеалар фонида АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден амалдаги раҳбар Трампдан ТВ орқали мурожаат йўллаш ва тартибсизликларни тўхтатишга чақирди. Трампнинг улкан аудиторияга эга Твиттер саҳифаси эса блоклаб қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Чимкентда ушланди
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди
“Аҳмадбой”га 9 йил берган судья коронавирус қурбонига айланди
«Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Президент
Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиш кўпайтирилади — Путин