Янги йил мавсумида пиротехника маҳсулотларидан фойдаланиш натижасида Ўзбекистонда 120 дан ортиқ одамлар пиротехникадан куйиш жароҳатини олган, уларнинг 80 фоизи вояга етмаганлар. Бундан ташқари 6 та уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов фуқароларга мурожаатида маълум қилди, деб ёзади "gazeta.uz".
Унга кўра, мамлакат бўйлаб 12 млндан зиёд пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинди, 258 киши маъмурий ва 17 киши жиноий жавобгарликка тортилди. Яна 1048 та факт бўйича ҳужжатлар суд ва бошқа органларга қонуний чоралар кўриш учун юборилган.
2010 йил 22 сентябрдаги қонун билан мамлакатда пиротехника воситаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ишлатиш, шунингдек ноқонуний олиб кириш, экспорт қилиш ёки сотиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда
Энди 133 та: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29 нафарга ошди
Статқўм: айрим дори воситалари нархи ошди
Эрон АҚШнинг ҳарбий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда
“Салимбой”ни молиялаштирган Қирғизистонлик собиқ депутат Интерполга қидирувга берилди