Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бу мазмундаги маълумотларни тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
Вазирлик томонидан таъкидланишича, турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-моддасида (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқишингизни сўраймиз», — дейилади ИИВ хабарида.
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдирганди ҳамда бундай ҳолатда ҳиссиётга берилмасдан, ҳақоратлардан тийилишга ва муаммонинг яхши ечимини излашга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Францияда тарих фани ўқитувчиси ўқувчиларга Charlie Hebdo нашри томонидан чоп этилган Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатура суратини кўрсатган. Шундан сўнг ўқитувчи чеченистонлик муҳожир томонидан ўлдирилган. Бу воқеа Францияда кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат сўз эркинлигидан, жумладан карикатура борасидаги эркинликдан воз кечмаслигини маълум қилган. Франция президентининг мазкур баёноти ортидан Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бойкот қилиш бошланди.
Тасодифий хабарлар
«Namanganliklar.uz» раҳбари НамДУ ректори билан нега махсус учрашди?!
Европа Иттифоқи дипломатлари Наврўзга атаб ўзбекча шеър ўқиди (видео)
Наманганда икки уйнинг томи ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда “Қаршида стоянкада ҳайдовчининг тоби қочди” юзасидан муносабат
Эртага Мирзиёевни муҳим тадбир кутмоқда