2020 йилнинг дастлабки олти ойида ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи бўйича тушумларнинг умумий ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 триллион сўмга ошиб, 9,7 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
Ресурс солиқларидан қўшимча тушумларнинг асосий қисми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тўғри келган. 2020 йилнинг I ярим йиллигида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 2019 йилнинг I ярим йилликдаги тушумлар билан солиштирганда 0,8 триллион сўмга кўпайган ва қуйидагилар ҳисобига 7,6 триллион сўмни ташкил этган:
- қимматбаҳо металлар бозорида олтиннинг нархи 2019 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан ўртача 26 фоизга ўсиши. Тоғ-кон корхоналаридан ушбу солиқ бўйича қўшимча тушумлар 5,5 триллион сўмни ташкил қилди;
- қатъий миқдорларда белгиланган солиқ ставкаларини 15 фоизга индексация қилиниши ва фойдали қазилмаларнинг айрим турлари учун, қатъий белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда тўланишини кўзда тутувчи ставкалардан келиб чиқиб тўланишини жорий қилиниши. Қўшимча даромадлар қарийб 0,08 триллион сўмни ташкил қилган.
2020 йил дастлабки олти ойида Ўзбекистон Давлат бюджети даромадлари 58,2 триллион сўмни ташкил этган ёки ўтган йил мос даврига нисбатан 7,5 триллион сўмга кўп маблағлар ундирилган.
Аввалроқ олтин захираси Ўзбекистонга пандемия вақтида «жон сақлаш»га имкон бераётгани тўғрисида хабар берилганди. Май ойининг бошида Ўзбекистон Марказий банки 2020 йил учун янгиланган прогнозини эълон қилганди. Унда кўплаб пессимистик прогнозлар билан бир қаторда, олтин борасида ижобий тахминлар келтирилган эди. Июль охирларида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми илк бор 32 миллиард доллардан ошган.
Тасодифий хабарлар
Фронтдаги вазият: Украина тактикани ўзгартирди Ҳозирча фронт чизиғи ўзгаришсиз қолмоқда, Украина қуролли кучлари Россия армиясининг фронт ортига зарба йўллашга эътибор қаратмоқда.
Андижонда эркак қайнанаси ва хотинини болта билан уриб ўлдирди
Ўзбекистонда ноткоин сотган яна бир йигит қамалди
Афғонистон туманларини эгаллаётган “Толибон” баёнот билан чиқди
Муҳим! 1 июлдан нималар ўзгаради?