Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев қуйидаги эслатмани ёзиб қолдирди.
"Ҳурматли, раҳбарлар!
Умид қиламанки, Сизлар худди эрталаб 60 минг сўмга кетишга жон деб рози бўлиб турган, лекин тушдан кейин ноинсофларча нархни 200 минг сўмга сунъий кўтариб олган айрим виждонсиз таксичиларга ўхшаб қолмайсизлар.
Виждонли бўлинг, ходимларингизни ишхонада ортиқча ушлаб ўтирманг. Ҳозирги шароитда барча ходимлар ўз вақтида уйларига кетишлари шарт ва зарур!
Ўзи шундоқ ҳам кўплаб юртдошларимиз вояга етмаган фарзандлари мактаб ва боғчага бормаётгани учун нима қилишни билмай, ўйланиб юришибди. Шу сабабли ходимларингизни 1 дақиқа бўлса ҳам ишхонада ортиқча ушлаб қолишингиз, нафақат қонунларга хилоф, балки ноинсофлик ҳам.
18:00 дан ҳамма уйига кетсин! Оила аъзоларимиз бағрида кўпроқ вақт ўтказишимиз ва ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бир-биримизга ғамхўрлик қилишимиз керак".
Тасодифий хабарлар
Янги ўқув йилидан давлат грантига қабул квотаси оширилиши мумкин
Эрон ҳужумга ўтди — АҚШнинг Ироқдаги авиабазаларига ракета зарбаси берилди
Наманганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига 1000 доллар ва 4 та телевизор таклиф қилди
Россия Хавфсизлик хизмати Доғистонда режалаштирилган портлашнинг олдини олди
Этнограф аёл: «Эрингиз барвақт ўлишини истамасангиз, унга ёш хотин олиб беринг»