Японияда «Хагибис» тўфонидан 19 киши қурбон бўлди, 16 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тўфондан жабр кўрганлар сони 150 нафарга яқинлашган.
«Хагибис» тўфони кеча, шанба куни Япониянинг энг йирик — Хонсю оролига Идзу яримороли томонидан ёпириб кирган. Тўфон марказидаги босим 945 гектопаскални ташкил этиб, шамолнинг тезлиги сониясига 45 метрдан 65 метргача чиққан.
Пойтахт Токиода шамол тезлиги 41,5 метр/сонияга чиққан. Бундай кучли шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлашдан ташқари, юк машинасини ағдариб ташлай олади.
Тасодифий хабарлар
33 ёшли эркак онасини болталаб, ўзини эса ёқиб ўлдирди
Депутатликка номзод блогер Нозим Сафарининг қўлини тишлаб олишди
Қиз ўз жонига қасд қилишга уринди
Ўзбекистон аҳолиси суткасига қанчага кўпаяди?
"Навбаҳор" икки футболчи билан ҳайрлашди