Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида олтин қуймасини 17 минг АҚШ долларга сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берилди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туманида яшовчи, 2001 ва 2005 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро соф оғирлиги 110 грамм бўлган ностандарт шаклдаги олтин қуймасини 17 минг АҚШ долларига сотган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу қимматбаҳо металлни қотишма шаклида ясаб берган, 2001 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда олтинни эритишга мўлжалланган ускуналар, прекурсорлар ҳамда кислород ва суюлтирилган газ баллонлари борлиги маълум бўлган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этган.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Тасодифий хабарлар
Зеленский: Биз чекинамиз
Хитойда қурилиш майдонидаги чангни бостириш учун ноодатий усул қўлланди
Даҳшат! Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг ваҳший қотиллик содир этилди
Наманган шаҳар 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Наврўз умумхалқ байрами” арафасида прокурор ва хотин-қизлар учрашуви ташкил этилди.
Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди