"Қора бозор"нинг куни битганга ўхшайди

"Қора бозор"нинг куни битганга ўхшайди

Тадбиркорларга узлуксиз равишда (24/7 режимда) валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарордаги чора-тадбирларга мувофиқ, 2022 йилда "норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш" белгиланган. Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш режалаштирилган. Бунга Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги масъул этиб кўрсатилган.

Фуқароларга ҳафтанинг истаган вақтида валютани расмий алмаштириш имконияти яратилади. 

×