Ўзбекистонда Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув жорий йилнинг 22-27 ноябрь кунлари Наманганда ўтказилди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти хабар берган.
“Музокаралар чоғида демаркация ишлари муҳокама қилинди ва Тожикистон-Ўзбекистон чегарасининг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, учрашув дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтган, ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади. Натижада тегишли баённома имзоланган.
Маълумот ўрнида, икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини тўлиқ делимитация қилиш 2019 йилда якунланган. 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим имзоланган эди. Тожикистон парламенти ушбу шартномани 2018 йил 19 апрелда ратификация қилган.
Маълумотларга кўра, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
Тасодифий хабарлар
Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ўрганиб чиқилади
400 га яқин Марказий Осиё муҳожирлари 40 йилга Россиядан "депорт" қилинди
Ўзбекистон телеканалларида дорилар рекламалари ва таниқли шахсларнинг уларни реклама қилиши тақиқланади
Ваҳший қотиллик! Эр рафиқасига 30 марта пичоқ урди
ЙПХ ходими қандай вазиятда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга ҳақли?