Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти,Тупроққалъа туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилди. Унда тумандаги «H.» МЧЖ раҳбари ва бошқалар жамиятга қарашли иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, давлат манфаатларига 315,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Ҳисоб-китобларга кўра ушбу иссиқхонада ноқонуний фойдаланилган 315 минг м3 табиий газ 2 ой давомида ҳудуддаги 200 та хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Талаба қизга тажовуз қилгани айтилган “замдекан иши”ни судда кўриш бошланди
Наманганда Telegram’даги «Сирли сўзлашув»ларни тарқатмаслик эвазига 17 ёшли қиздан 200 АҚШ доллари сўраган йигит ушланди
Макрон ва Путин икки соат давомида телефонда гаплашди
Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди
Бош прокуратура «MY5»да намойиш этилган яна бир видеолавҳаси юзасидан баёнот берди