Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги янги заргарлик корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чилонзор туманида собиқ “ФОНОН” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси негизида “Gold Moon Tashkent” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлаган. У ерда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Президент ушбу корхона фаолияти билан танишди. Маълумотларга кўра, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 21 миллион доллар. Корхонада йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади ва маҳсулотларнинг 15 фоизи Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади. Заргарлик халқимизда азалдан бўлган, бугун ҳам бор. Бизнинг мақсадимиз – ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш. Юртимизда хомашё, қўли гул ҳунармандлар бор. Бу соҳа миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Мирзиёев – йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқариладиган корхонага борди
Тасодифий хабарлар
Мбаппе “ПСЖ” сафида Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқчи.
Айрим жарималар оширилди
Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс қидирувга берилди
Расул Кушербаев ўзига нисбатан фитна уюштирилаётганини маълум қилди
Диққат! Ҳайдовчилар учун қўшимча даромад ишлаш манбаи яратилди