АҚШ ва Хитой яқинлашиб келаётган тўқнашув томон ҳаракатланишмоқда.
Таниқли америкалик сиёсатшунос Кристофер Лейн “Foreign Affairs” журналидаги мақоласида шундай фикр билдирди.
Унинг фикрича, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар Германия ва Буюк Британиянинг Биринчи Жаҳон уруши олдидан кузатилган қарама-қаршилигига ўхшайди.
Экспертнинг сўзларига кўра, АҚШ Хитой билан урушдан қочиш учун "Тайванга бўлган муносабатини вазиятга мослаштириши ва оролга нисбатан Хитой сиёсатини тан олиши" керак.
Бундан ташқари, Лейн Америка томони бутун дунёга, шу жумладан, Хитойга ҳам либерал қадриятларни татбиқ этишни тўхтатиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бу кескинликни камайтиришга ёрдам беради.
Бироқ, мутахассис Оқ уй ҳеч қачон бундай қадам ташламаслигига ишончи комил, чунки бу АҚШнинг дунёдаги ҳукмронлигининг тугашини англатади.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистондан доллар олиб чиқиш тақиқланди
Болаларни шиппак билан калтаклаган боғча тарбиячисига жиноят иши қўзғатилди
Samarqand viloyatida avtobus va yuk mashinasi to‘qnashdi
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров автомашинаси жаримага тортилди
Прокурор Наманган шаҳар аҳолига мурожаат билан чиқди