Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 16:00 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган «Абу сахий» савдо дўкони яқинида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.Н. «Spark» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, вояга етмаган, 2005 йилда туғилган М.Б ҳамда 2011 йилда туғилган М.А.ларни уриб юборган.
Натижада иккала пиёда ҳам тан жароҳатлари олиб вилоят шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фуқарони текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилинади
Собиқ ҳокимга унвони қайтариб берилди
Ўзбекистонда SMS орқали рухсатсиз реклама юбориш тақиқланди
Инспекторлар боди-камерадан нима мақсадда фойдаланишади?
Фуқароларни Европага ишга юборишини ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди