«UEFA» президенти «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»ни 2 йилга Еврокубоклардан четлатмоқчи

«UEFA» президенти «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»ни 2 йилга Еврокубоклардан четлатмоқчи. Бу бўйича қарор ЕЧЛ финалидан сўнг қабул қилинади

«UEFA» президенти «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»ни 2 йилга Еврокубоклардан четлатмоқчи
«UEFA» президенти Александр Чеферин Европа Суперлигасини тарк этмаган «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»ни жиддий жазоламоқчи.

Cопе хабарига кўра, 29 май куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, Чеферин «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»ни икки йилга Еврокубоклардан четлатишни таклиф қилади.

Суперлиганинг асосий тарафдори бўлган «Реал» президенти Флорентино Перес «UEFA» ушбу турнирнинг асосчилари бўлган клублар билан мулоқотга киришишини кутмоқда. Агар бу амалга ошмаса, Мадрид муаммони ҳал қилишнинг бошқа усулларини қидиради ва судга мурожаат қилиши мумкин.

5 137 Ko'rishlar