“Tesla” компанияси ишлаб чиқарадиган смартфоннинг суратлари пайдо бўлди

Илон Маск “Tesla” бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни бошлайди. У “Tesla Phone” деб номланади. Интернетда Маскнинг компанияси ишлаб чиқарадиган смартфоннинг суратлари пайдо бўлди.

Қайд этилишича, “Tesla Phone” етакчи смартфон брендларидан кам бўлмаган юқори бурчакли дизайн ва флагман хусусиятларга эга бўлади. Тахминларга кўра, смартфон камераси кўринмайди. Катта еҳтимол билан, смартфон шаффоф, тусини ўзгартириши мумкин бўлган электрохром ойнага эга бўлади ва унинг остидаги камера ҳақиқатан ҳам кўринмас бўлади.

Маълумот учун, бундай ойна аллақачон спорт автомобилларида қўлланилган ва ”OnePlus Sonsept One” смартфонида тақдим этилган.

“Tesla Phone” Снапдрагон 898 чипида қурилиши, 4к дисплейга, 108 мегапикселли асосий сенсорли учта орқа камерага эга ва 2 терабайтгача сақлаш сиғими билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Аммо смартфонинг нархи қанча бўлиши ошкор этилмаган.

351 Ko'rishlar