Собиқ депутат Қобул Дусов судга берилди

Ижтимоий тармоқарда Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобул Дусовни судга берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик бу хабарларни тасдиқлади.

«Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.

Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз», дейилади вазирлик хабарида.

5 046 Ko'rishlar