Бир ойда 63 миллион маротаба юклаб олинган илова эълон қилинди

Қисқа видеороликлар тайёрлаш ва томоша қилишга мўлжалланган Tik Tok дунёдаги энг оммалашган иловага айланди. «Sensor Tower» хабарига кўра, август ойи якунларига кўра, TikTok энг кўп кўчириб олинган мобил илова бўлди.

Юклаб олишлар сони бўйича TikTok ҳам App Store, ҳам Google Play етакчиси.

Ёз фаслининг сўнгги ойида илова 63,3 миллион маротаба кўчириб олинган. Бу борада Бразилия ва Индонезия ҳаммадан олдинда.

«Apple» фойдаланувчилари орасида иккинчи оммалашган илова — ZOOM, андроидлар фойдаланувчилари орасида — Snack Video.

Шунингдек, Facebook, Instagram ва WhatsApp энг оммалашган иловалар саналади.

5 630 Ko'rishlar