Тезкор! Месси «Барселона»да қолишга қарор қилди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2020/21 йилги мавсумда ҳам клубда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар қилмоқда.

Аргентиналик футболчи отаси ва ўзининг қонуний вакиллари билан кечган узоқ муҳокамалардан кейин аввалги талабларини ўзгартирган.

Яна у Неймарнинг мисолини эсга олиб «Барселона»дан можаро билан кетишни истамаслигини айтди.

Энди Месси клубни судга бермоқчи эмас, у кетиш учун бундай ҳаракат қилиши ҳаддан ошиқ чора деб ҳисоблаган, шу туфайли энди «Барселона»да 2021 ёзигача, балки ундан кейин ҳам қолиши мумкин.

183 Ko'rishlar