«Манчестер Сити» Мессининг тақдимот маросимига тайёрланмоқда

«Манчестер Сити» клуби «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси трансферини амалга ошириш борасида ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Журналист Марсело Бехлернинг хабар қилишича, «Манчестер Сити» аргентиналик футболчининг тақдимот маросимига тайёргарлик кўрмоқда. «Шаҳарликлар» йирик компаниялардан бирига Месси ҳақида видеолавҳа тайёрлаш учун ўйинчи ижросидаги эски кадрларни буюртма берган.

Месси «Барселона»дан кетишга жиддий киришган. Футболчининг жамоанинг мавсумолди йиғинига бормаган ва Ла Лига стартини ўтказиб юбориши ҳақида клубни огоҳлантирган.

414 Ko'rishlar