Вакцина ҳам коронавирусни йўқ қила олмайди — ЖССТ

Вакцина коронавирусни йўқ қила олмайди — ушбу фикрни илгари сурган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қачонки барча ўзини тутиш қоидаларига бирдек риоя қилсагина пандемияини тўхтатиш мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Le HuffPost» портали хабар берди.

Ташкилот Европада ҳукуматнинг тайёргарлиги ва билимлар юқорилиги боис жамиятда чекловлар ўрнатмасдан ҳам коронавирусни назорат қилиш мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бунинг учун одамлар ҳам тайёр бўлиши керак, вирусдан ҳимояланиш бўйича қоидаларга риоя қилинмас экан битта вакцина билан ундан қутулиб кетиш асло мумкинмас, деди ЖССТ Европа шўъбаси директори Клаус Хинге.

Хинге мавсумий грипп яқинлашаётганидан ҳам огоҳлантирди, бу шундоқ ҳам COVID-19га қарши курашга бор кучини сарфлаётган шифокорларга қўшимча ташвиш бўлади.

3 978 Ko'rishlar