Роналду «Барселона»га ўтиши мумкин, Месси эса жамоани тарк этмоқчи

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона»га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда испаниялик журналист Гиллем Балаге хабар бермоқда. Франциялик журналист Жюльен Лорен ҳам Роналдунинг агенти айни дамда Лиссабонда эканлигини тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу шаҳарда Чемпионлар Лигаси ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мендеш бу ердаги топ-клублар вакиллари билан учрашмоқчи. Улар орасида эса кеча «Бавария»дан енгилган «Барселона» клуби ҳам бор.

Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси тез орада жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақида COPE нашри хабар тарқатди.

Кечаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин аргентиналик юлдузнинг кайфияти тушиб кетган. Унинг фикрича, клубда тубдан ислоҳотлар ўтказиш керак экан.

Агар каталонияликлар раҳбариятда жиддий ўзгаришлар бўлмаса, Месси тез орада «Барса»дан кетишини маълум қилган.

3 112 Ko'rishlar