Алишер Усмонов компанияси Россиядаги яна бир футбол клубига ҳомийлик қилади

ЦСКА янги бош ҳомийга эга, бу россиялик тадбиркор  Алишер Усмоновнинг “ИКС Ҳолдинг ИТ” гуруҳи. Асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Россиянинг топ клубларидан бири ЦСКАга ҳомийлик қилади.

“ИКС Ҳолдинг” клуб бош ҳомийсига айланганидан мамнунмиз. Бу ЦСКА учун муҳим келишув бўлиб, молиявий барқарорликни таъминлашга ёрдам беради. Ишонаманки, биз ривожланишга ёрдам берадиган ишончли шерик топдик. Айниқса, йирик рус компаниясининг ҳамкорликка қизиқиш билдиргани, бу бизнинг шериклигимизда ўз имижини мустаҳкамлаш учун потенциални кўриши жуда муҳимдир.

“ИКС Холдинг” Россиянинг ИТ хизматлари бозори етакчисидир ва бундай шерик ЦСКАнинг энг яхши клуб ва Россия футболининг етакчиларидан бири мақомига тўлиқ мос келади. Бизнинг келишувимиз икки йилга мўлжалланган, аммо умид қиламанки, бу узоқ давом этадиган буюк дўстликнинг бошидир. “ИКС холдинг” акциядорлари ва раҳбариятига иқтисодиётнинг бундай мураккаб даврида қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз ва самарали ҳамкорлик қилишдан умидвормиз ”, деди Москва клубининг президенти Евгений Гинер.

493 Ko'rishlar