Россия вакцинасида кимлар биринчи эмланиши маълум қилинди

Россияда коронавирусга қарши эмлаш ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларидан бошланади. Бу ҳақда 1 август куни журналистларга Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

«Вакцина рўйхатга олингани тасдиқланганидан сўнг, у қўлланила бошлайди. Биринчи навбатда, кузатув остида шифокорлар ва ўқитувчилар эмланади», – деди у.

Вазир жорий йил октябр ойида мамлакат аҳолисини оммавий равишда эмлаш режалаштирилганлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Мурашко ҳозирги вақтда Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган SARS-CoV-2 вакцинасининг клиник синовлари якунланганлигини билдирди.

Аввалроқ Россия вакцинаси синовда қатнашганларнинг 100 фоизида иммунитет ҳосил қилгани ҳақида хабар берилганди.

8 285 Ko'rishlar