Коронавирус юқтирганлар сони кескин ошмоқда

2020 йил 1 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24304 (+295) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 191 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 14464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9697 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.

427 Ko'rishlar