Сергелидаги вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинди (видео)

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Сергели туманидаги маҳаллалардан бирида давлат томонидан эҳтиёжманд оилалар учун ажратилаётган пул можароси акс этган видеолавҳалар тарқалган эди. Effect.uz манбасининг маълум қилишича, ушбу ҳолат айни вақтда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинган.

“Сергелидаги вазият бизни жуда хафа қилди, аммо ҳар жойда ҳам бундай нопоклик ишлари содир бўлмаяпти. Орасидан битта-иккита бундайлар чиқиши аниқ эди. Биз вазиятни назоратга олганмиз. Текширув давом этяпти, батафсил маълумотларни тақдим этамиз”, дейди Effect.uz манбаси.

Эслатиб ўтамиз, видеолавҳада нолиётган фуқаролар давлат томонидан эҳтиёжманд оилаларга ажратилган 1 млн миқдоридаги ёрдам пули эгаларига етиб бормаганлиги айтилмоқда.

Манба: effect.uz сайти

185 Ko'rishlar