Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг қачон бўлиши эълон қилинди

UFC президенти Дана Уайт енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ва  Жастин Гэтжи ўртасида жанг қачон бўлиб ўтишини ва қаерда бўлишини маълум қилди.

Барча йирик мусобақалар ва жанглар Абу-Дабидаги “Жангчилар ороли”да бўлиб ўтади. Энди бу жангларнинг янги пойтахти бўлади. Бу ерда октябрь ойида Ҳабиб ва Гэтжи ўртасида жанг бўлади”, – дейди Уайт.

Дастлаб Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 2020 йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Хабибнинг отаси вафоти муносабати билан UFC жангни октябрь ойига қолдирганини эълон қилди.

Маълумот ўрнида, 31 ёшли россиялик жангчи 28 та жанг ўтказган, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Гетжининг 24 та жанг ўтказиб, 22 та ғалаба ва 2 маротаба мағлубиятга учраган.

5 024 Ko'rishlar