«Навбаҳор» собиқ ходимига 500 минг доллар тўлаб бериши керак

ФИФА «Навбаҳор» клубига собиқ ходими Алексей Беленковга 500 минг доллар тўлаб бериш мажбуриятини юклади.

Ташкилотнинг низоларни ҳал қилиш палатаси 63 ёшли россиялик мутахассиснинг Наманган клуби устидан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун компенсация талаб қилиб ёзган даъвосини қисман қаноатлантирди. 

Энди «Навбаҳор» 30 кун ичида юқорида кўрсатилган қийматни тўлаб бериши шарт. Акс ҳолда ФИФА интизом қўмитаси томонидан қўшимча жазога тортилади (очколардан маҳрум қилинади, қуйи лигага тушириб юборилади).

Эслатиб ўтамиз, Алексей Беленков 2018 йил октябрь ойида «Навбаҳор» билан шартнома имзолаб, бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдамчи қилиб тайинланган эди. 2020 йил январь ойида эса клубни тарк этди.

640 Ko'rishlar