Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзув юзасидан расмий баёнот

ИИВ Жазони ижро этиш бошқармасининг маълумотига кўра видеотасвирда акс этган мурда 1975 йилда туғилган фуқаро Хидиров Фаррух Анварович.

Маҳкум Хидиров Ф.А. 27.11.1975 йилда Янгийўл шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оиласиз, вақтинча ишсиз, муқаддам 4 маротаба судланган. Қамалгунга қадар: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Баҳор МФЙ, Наврўз кўчаси, 2-уйда истиқомат қилган.

18.10.2010 йилда Янгийўл шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273м 5қ, 164м 2қ “а” банди билан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34 моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Жорий йилнинг 5 июндан буён бир қатор ички касалликлари туфайли маҳкумлар учун ихтисослаштирилган 23-сонли касалхонада даволаниб келган.

Даволанишига қарамасдан 2020 йил 18 июнь куни соат 05:45 ларда, касалхонанинг терапия бўлинмасида “Ўпка сили IV клиник босқичи (лимфа тугунлари тарқоқ катталашиши, орофаренгиал кандидоз, номаълум этиологияли узоқ давом этувчи иситма, тана вазни келганга нисбатан 10% дан ортиқ камайиши, диарея” ташхисига кўра вафот этган. Мурда прокуратура органлари томонидан текширилган, тан жароҳатлари аниқланмаган, ҳолат юзасидан тегишли экспертиза тайинланган.

Видео тасвирда кўринаётган қизаришлар бу мурда доғи бўлиб, тан-жароҳатларига алоқаси йўқ.

Маҳкум Ф.А.Хидиров касаллик ташхиси бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ССВнинг ҳамкорликдаги 2008 йил 13 август кунидаги 1854-сонли Қарорида кўрсатилган касалликлар рўйхатига тўғри келганлиги сабабли суд муддатини кутаётган бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Фуқароларимиздан ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, журналистларимиздан эса маълумотларни расмий манбалардан текшириб сўнг эълон қилишларини ҳамда жамоатчиликка нотўғри хабарларни етказишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз.

ИИВ Ахборот хизмати

8 877 Ko'rishlar