Зинедин Зидан: «Ла Лигада ҳеч қачон олдиндан нима бўлишини айта олмайсиз»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши баҳсдан (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболчиларимдан жуда мамнунман. Кетма-кет учрашувларда ғалаба қозониш осон эмас. Футболчиларни табриклашим керак.

Етакчи эканлигимизга аҳамият бермайман. Чемпионлик масаласи охирги турда ҳал бўлади. Аутсайдерга қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлганини кўрдингиз-ку. Ушбу лигада ҳеч қачон нима бўлишини олдиндан айта олмайсиз», — дейди Зидан.

Мазкур ғалабадан сўнг «Реал» очколарини 71 тага етказиб олган ҳолда мусобақанинг якка пешқадамига айланди. Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа «Барселона»дан икки очкога ўзиб кетди. Мусобақа якунланишига эса 6 тур қолмоқда.

667 Ko'rishlar