1 гектар ерга эгалик учун 1,4 миллион доллар пора сўраган ҳокимлик ходими қўлга тушди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларнинг Kun.uz’га тасдиқлашича, ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллон АҚШ доллари сўраган.

Маълум қилинишича, давлат хизматчиси 25 июнь куни ДХХ томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2 420 Ko'rishlar