Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.

Москва шаҳридаги «Внуково» аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтади.

1 242 Ko'rishlar