Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди

Куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Эртага, 24 июнь куни давлат раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

228 Ko'rishlar