Ўзбекистонда ОТМга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди

Бугун, 20 июн куни Ўзбекистонда ОТМларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди. Қабул жараёни 1 ой — 20 июлгача давом этади.

Ҳужжатлар тўлиқ онлайн шаклда топширилади. Бунинг учун иккита платформа ишлаб туради:

1. Давлат тест марказининг сайти (abitur.dtm.uz);
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz).

Жорий йилдан абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги имтиҳонларда 2 та фандан тест топширилади.

1 497 Ko'rishlar