Маданият вазирлиги: Авазбек Олимов маданиятсизлик қилгани учун узр сўради

Интернет сайтларда ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Авазбек Олимов ҳақидаги видеога аниқлик киритилди.

“Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” ДМ санъаткор Авазбек Олимовдан тарқалган видео юзасидан изоҳ сўради. А.Олимов ҳақиқатдан ҳам хунук ҳолат содир бўлганини тан олди. Йўл қўйган хатосини инкор этмасдан, ўз тушунтириш хатида бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги ваъда берди”, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати.

Вазирлик изоҳида айтилишича А.Олимовга қаерда, қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, ўзини маданият соҳаси вакилига муносиб тутиши лозимлиги уқтирилган.

1 067 Ko'rishlar
Total
0
Share