Ўзбекистоннинг уч нафар хонандаси Марказий Осиё гўзаллари рейтингига киритилди

Ўзбекистоннинг уч нафар хонандаси Марказий Осиёнинг энг гўзал хонандалари рўйхатига киритилди, деб хабар қилди Хитойнинг “Янги буюк ипак йўли” нашри.

Рейтингга ўзбекистонлик хонандалар — Шаҳзода, Райҳон ва Лола Йўлдашева киритилди.

Шунингдек, рўйхатда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг энг машҳур қўшиқчилари номлари келтирилган.

Рейтинг муаллифлари Марказий Осиё нафақат ўзининг гўзаллари, балки истеъдодли хонандалари билан ҳам машҳурлигини таъкидлаб, ТОП-13 хонанданинг рўйхатини тақдим этишди.

1 133 Ko'rishlar
Total
0
Share