Тезкор! Рамзан Қодировнинг аҳволи оғир

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, норасмий маълумотларга кўра, оғир ўпка шикастланиши билан касалхонага ётқизилган ва коронавирус билан касалланган деб тахмин қилинмоқда, унинг аҳволи оғир.

Манбаларга кўра, шифокорлар Қодировнинг касаллиги тахминан икки-уч ҳафта олдин бошланганлигини тахмин қилишмоқда. Қайд этилишича, биринчи аломатлар пайдо бўла бошлаганида Чечинистон раҳбари ўзидаги бу ҳолатни шунчаки шамоллаш сифатида қабул қилган, аммо бир ҳафта ўтгач, ўзини «одатдагидан анча ёмонроқ» ҳис қила бошлаган. Ҳозирда у ўпка шикастланиши билан Москва касалхонасига ётқизилган.

Маълумотларга кўра, Рамзан Қодировга инфекция тахминан 2-3 ҳафта олдин, Чеченистоннинг Урус-Мартан тумани раҳбари Валид Абдурашидовнинг олдига борганида юққан. Рамзан Қодиров коронавирус билан касалланган Абдурашидовни қўллаб-қувватлашга қарор қилган.

Бироқ, қайд этилишича, беморнинг ёнига кирган пайтида раҳбар эҳтиёт чорасини кўрмаган, талаб қилинганидек кийинмаган ҳамда оддий ниқобда кириб броган. Ҳатто беморни қучоқлаган.

manba: Aniq.uz

5 409 Ko'rishlar