Наманганда 84 ёшли бемор коронавирусдан соғайди

Бугун, 22 май куни Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Соғайиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёллардир. Касалликдан фориғ бўлганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида энг ёши каттаси 84 ёшда бўлса, энг кичиги 48 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 219 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 224 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2412 нафарни ташкил этмоқда.

1 687 Ko'rishlar