Саудия Aрабистони муфтийси ҳайит намози бўйича фатво чиқарди

Коронавирус пандемияси сабаб жамоат намозларини уйларида адо қилаётган бутун дунё мусулмонлари ҳайит намозини ҳам жамоат бўлиб ўқий олмайдилар.

Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарди. Бу ҳақда Azon.uz хабар берди.

Фатвога кўра ҳайит намози хутбасиз адо қилинади. Намоз икки ракъат бўлиб, унда олтита такбир бор.

Шунингдек, у фитр садақа ва закотни муносиб бўлган одамларга тақсимлаб бериш ва ҳайит доимгидек хурсандчилик билан нишонлаши кераклигини қўшимча қилди.

Уламолар кенгашининг аъзоси шайх Aбдул Салом Aбдуллоҳ Сулаймон ҳайит намозини ёлғиз ўқимай, оила аъзолари бўлса, уларнинг ҳамроҳлигида адо қилишлари мумкинлигини фатвода билдириб ўтган.

Ҳайит намоз вақти

Шунингдек, олимлар ҳайит намозининг вақти қуёш чиққандан сўнг 15-30 минут ўтиши кераклигини айтадилар. Ҳайит намозининг вақти пешин намозидан олдин тугайди.

Барча мазҳабларга кўра, қуёш чиқаётган вақтда ҳайит намозини ўқиш мумкин эмас. Шундай қилиб, қуёш чиққандан 15-30 минут кейин намоз ўқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май, якшанба кунига тўғри келмоқда. 

6 260 Ko'rishlar