Абдулманап Нурмагомедов яна комага тушиб қолди

Енгил вазнда UFC чемпиони Хабаб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовда коронавирус аниқланган эди.

Пандемия катта Нурмагомедовнинг ўтган йили операция қилинган юрагига таъсир қилиб, унинг аҳволини оғирлаштирганди. Бунинг натижасида уни сунъий нафас олиш мосламасига улаб қўйишган эди. 

Маълумотларга қараганда кеча куннинг иккинчи ярмида Абдулманап Нурмагомедов яна кома ҳолатига тушиб қолган. Шифокорлар жанговор самбо бўйича 18 нафар жаҳон чемпионини тайёрлаш орқали Гиннес рекордлар китобига киритилган мураббийнинг ҳозирги ҳолатини оғир дея баҳолашяпти.

Манба: Olamsport.com

1 423 Ko'rishlar