Мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

Бу ўқув йилидаги мактаб имтиҳонлари каратин сабабли бекор қилинган. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилган.

Бу чора карантин ва кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб қўлланган. Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилган.

Шунингдек, kundalik.com тизими орқали тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилган.

Вазир карантин вақтида online мактаб орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган ота-оналарга раҳмат айтган.

Manba: Zednews

900 Ko'rishlar